date

Неймар Сантос ўйинида хатолик туфайли алмаштирилгач, ғазаб отига минди

Neymar Santos o‘yinida xatolik tufayli almashtirilgach, g‘azab otiga mindi

Бразилиялик юлдуз Неймар Жр якшанба куни Сантос ва Коритиба ўртасидаги баҳсда юз берган тушунмовчилик сабабли майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Сантос 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраётган учрашувнинг иккинчи бўлимида, Неймар жароҳати сабабли майдон ташқарисида тиббий ёрдам олаётган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Мураббийлар штаби ҳакамга 31-рақамли футболчи Эскобарни алмаштириш ҳақида қоғоз топширган бўлса-да, тўртинчи ҳакам хатолик туфайли Неймарнинг 10-рақамини кўрсатиб юборди. Вазиятдан бехабар бўлган Неймар майдонга қайтмоқчи бўлганида, ўрнига Робиньо Жр туширилганини кўриб, қаттиқ ғазабланди.

Неймар ҳакамлар қарорига кескин норозилик билдириб, алмаштириш қоғозини тортиб олди ва унда 31-рақам ёзилганини камераларга кўрсатиб, тўртинчи ҳакамни айблади. Ушбу воқеа Сантос учун омадсиз кечган куннинг бир қисми бўлди, чунки жамоа ўз уйида Коритибага қарши ўйинда йирик ҳисобда таслим бўлди.

Ўйин давомида Сантос футболчиси Луан Перес жиддий жароҳат олиб, майдонни тез ёрдам машинасида тарк этди, шунингдек, Альваро Барреал қизил карточка олиб, жамоасини бир киши кам бўлиб қолишига сабабчи бўлди. Натижада, Сантос турнир жадвалида 16-ўринга тушиб кетди.

Эндиликда Неймар Бразилия терма жамоаси мураббийи Карло Анчелотти уни бўлажак ўйинлар учун таркибга киритиш-киритмаслигини кутмоқда. Футболчининг майдон четидаги бу ҳиссиётли чиқиши унинг терма жамоадаги келажагига таъсир қилмаслигига умид қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Неймар Сантос ўйинида хатолик туфайли алмаштирилгач, ғазаб отига минди