Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтганидан сўнг дастлаб ижобий таассурот қолдирди. Бироқ тез орада унинг атрофида муаммоли фон пайдо бўлди: гап майдондаги ўйинидан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилигида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Росарио Сентрал» футболчиси ди Марияга нисбатан танқидлар кучайди. Айримлар уни эпизодларни бўрттириб кўрсатишда, жарима зарбаси ёки пеналти «сўраб олиш»га уринаётганида айбламоқда, ҳатто ҳакамлар унинг бу ҳаракатларига кам эътибор қаратаётганини таъкидлашмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг