date

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйин учун дам олдиради

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйин учун дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юбориши сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу баҳсда ҳам унинг номи қайдномадан жой олмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, жамоа зич тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини асрашга қарор қилган. Мураббий учун кейинги турда «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйин алоҳида аҳамиятга эга.

Шунингдек, Жезуш Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни тез-тез ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини ҳам эслатди, дея хабар берди Al Nassr Zone.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ал-Наср» ўйини шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйин учун дам олдиради