"Реал Мадрид" юлдузлари Родригони қўллаб-қувватлаш учун майдонга махсус либосларда чиқишди

1 дақиқа ўқиш251
"Реал Мадрид" юлдузлари Родригони қўллаб-қувватлаш учун майдонга махсус либосларда чиқишди

"Реал Мадрид" футболчилари Испания чемпионати доирасидаги "Селта"га қарши ўйин олдидан оғир жароҳат олган жамоадоши Родриго Гоесга бирдамлик билдиришди. Футболчилар майдонга бразилиялик ҳужумчини қўллаб-қувватловчи махсус футболкаларда чиқиб келишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб тиббий департаменти 25 ёшли ҳужумчининг ўнг оёғида тизза олдинги хочсимон боғламлари ва ташқи мениск йиртилганини тасдиқлади. Ушбу ташхис футболчи учун жорий мавсум ҳам клуб, ҳам терма жамоа миқёсида якунланганини англатади.

"Реал Мадрид" юлдузлари Родригони қўллаб-қувватлаш учун майдонга махсус либосларда чиқишди

Родриго 2 март куни "Хетафе"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушганидан 11 дақиқа ўтиб жароҳат олган эди. Тикланиш жараёни етти ойдан тўққиз ойгача давом этиши кутилмоқда, бу эса унинг жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборишига сабаб бўлади.

«Ҳаётимнинг энг ёмон кунларидан бири, бу жароҳатдан доим қўрққанман. Мавсумнинг қолган қисмида ва жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслигим жуда оғир, аммо мен кучли бўлишим керак», — деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқларда.

"Реал Мадрид" юлдузлари Родригони қўллаб-қувватлаш учун майдонга махсус либосларда чиқишди

Ҳужумчининг сафдан чиқиши мураббий Алваро Арбелоа учун жиддий тактик муаммо туғдирмоқда. Килиан Мбаппе ҳам ҳозирча ёрдам бера олмаётган бир пайтда, "Реал Мадрид" ҳужум чизиғи мавсумнинг ҳал қилувчи палласида жиддий синовга дуч келмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?