Аргентинада Ди Марияни симуляция айбловлари босимга олди

Анхел Ди Мария ватангa қайтгач, дастлабки ўйинларда ижобий таассурот қолдирди. Бироқ кейинги ҳафталарда унинг атрофида вазият кескинлашди: муаммо натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ — улар Ди Мария майдонда тез-тез йиқилиб, фол ишлашга уринади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда ҳам танқидлар кўпайган. «Нега Ди Марияни бу ҳийллари учун ҳеч қачон огоҳлантиришмайди?», «У юлдуз, лекин бу қилиқлари жонига тегди», «Бундай даражадаги футболчининг пеналти сўраб шунчалик уриниши ачинарли» каби фикрлар тез-тез учрамоқда. «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг собиқ футболчиси ҳозир «Росарио Сентрал» сафида тўп сурмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг