date

Англия терма жамоаси Коста-Рика билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Англия терма жамоаси Коста-Рика билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати стартдан олдин навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, инглизларнинг рақиби Коста-Рика бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 10-июн куни бўлиб ўтади. Аввалроқ Англия 6-июн санасида Янги Зеландия билан ҳам назорат ўйини ўтказиши маълум қилинганди. Ҳар икки беллашув АҚШда, Флорида штатидаги машғулот базасига яқин ҳудудда режалаштирилган, бироқ аниқ стадион ҳозирча эълон қилинмаган.

Англия ва Коста-Рика шу пайтгача икки марта тўқнаш келган. 2018-йилда ўртоқлик баҳсида инглизлар Маркус Решфорд ва Денни Уелбекнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, 4 йил аввал эса жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 0:0 натижа қайд этилган.

17-июн куни Томас Тухел жамоаси жаҳон чемпионатини Хорватияга қарши баҳс билан бошлайди. Ушбу гуруҳдан шунингдек Гана ва Панама ҳам ўрин олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия терма жамоаси Коста-Рика билан ўртоқлик ўйини ўтказади