Тухел Англия терма жамоасини бошқаришни анчадан бери истаган

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел шартномасини узайтирди. Янгиланган келишувга кўра, немис мутахассис 2028 йилгача "уч шерлар" билан ишлашда давом этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тухел Англия термасини бошқариш орзуси анча олдин пайдо бўлганини ҳам яширмади. Унинг айтишича, 2021 йилда "Челси"ни бошқарган пайтида Европа чемпионати учрашувлари "Уэмбли"да ўтган ва ўша муҳит уни жуда таъсирлантирган.
"Ўшанда бутун мамлакатнинг ҳаяжони сезиларди, бу ўзгача туйғу эди. Мен агентимга қўнғироқ қилиб: 'Вау, бу менинг орзум! Аввал "Челси" билан барча совринларни ютаман, кейин Англия терма жамоасида ишлайман', дегандим", — дея мураббий сўзларини келтиради терма жамоа матбуот хизмати.
Маълумот учун, Томас Тухел "Челси"ни 2021 йил январдан 2022 йил сентябргача бошқарган. Англия миллий жамоасидаги лавозимига эса 2025 йил бошида киришган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!