date

Истанбулда Дурдона Ҳакимованинг дугонаси ҳам худди шундай ўлдирилгани аниқланди

Истанбулда Дурдона Ҳакимованинг дугонаси ҳам худди шундай ўлдирилгани аниқланди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Дурдона Ҳакимова билан боғлиқ фожиали воқеадан сўнг бедарак деб эълон қилинган ва 1994 йилда Наманган вилоятида туғилган Эргашалиева Сайёранинг ҳам ўлдирилгани расман тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Сайёра Эргашалиева марҳума Дурдона Ҳакимованинг яқин дугонаси бўлган. Тергов жараёнида гумонланувчилар Сайёра юзасидан кўрсатма беришдан бош тортган. Аммо ўрганишлар натижасида икки марҳуманинг ўлими ўзаро боғлиқ экани аниқланди.

Тахминий маълумотларга кўра, 22 январь куни Эргашалиева ва гумонланувчилар Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги ресторанда учрашган. У ерда келишмовчилик келиб чиққан ва марҳума Ўзбекистонга қайтиш ниятини билдиргани, можарога сабаб бўлган. 23 январь куни гумонланувчилар уни пичоқлаб ўлдириб, жасадини бўлаклаб чиқиндилар қутисига ташлаб юборишган.

Эртаси куни, 24 январда эса, улар Эргашалиеванинг телефони орқали Дурдона Ҳакимовани чақириб, уни ҳам худди шундай шафқатсизлик билан ўлдиришган. Унинг жасади қисмлари Шишли туманидаги чиқиндилар қутисида топилгани хабар қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумонланувчилар қамоққа олинган бўлиб, ўз айбларини тан олишган. Ҳолат юзасидан Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ва Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Истанбулда Дурдона Ҳакимованинг дугонаси ҳам худди шундай ўлдирилгани аниқланди