date

«Бавария» Лаймернинг маошни ошириш талабига дуч келди

«Бавария» Лаймернинг маошни ошириш талабига дуч келди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Конрад Лаймер билан янги шартнома бўйича ҳозирча келишувга эриша олмади. Австриялик футболчининг амалдаги битими 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, бироқ клуб раҳбарияти уни муддатидан аввал узайтирмоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, Лаймернинг вакиллари бонусларни ҳам қўшган ҳолда йилiga 15 млн евро маош сўрамоқда. «Бавария» эса бундан пастроқ таклиф билан чиқмоқда. Ҳозирда 28 ёшли футболчи мавсумига тахминан 8–9 млн евро атрофида даромад олади.

Лаймер эса Венсан Компани жамоасидаги ҳозирги ўрни ва ролини инобатга олиб, маоши оширилишини ўзи учун адолатли деб ҳисоблаяпти. 2023 йилдан буён «Бавария» рангларини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи кейинчалик ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнаб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Лаймернинг маошни ошириш талабига дуч келди