date

Наумов Моуриньо учун Саудия Арабистонини мос деб билдирди

Наумов Моуриньо учун Саудия Арабистонини мос деб билдирди

“Локомотив”нинг собиқ президенти Николай Наумов “Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини қайси чемпионат давом эттириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. У бу борадаги мулоҳазаларини “Евро-Футбол.Ru” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньо учун олдингидек давр қолмаган бўлиши мумкин. Эксперт мураббийга танаффус кераклигини, футбол тенденцияларидан бироз ортда қолганини айтди: авваллари у сирли, кутилмаган ва ўзига хос мутахассис сифатида кўринган бўлса, ҳозир эса Наумов назарида оддийроқ ва стандартроқ мураббийга айланган.

Наумов Моуриньо учун энг мос йўналиш сифатида Саудия Арабистони чемпионатини тилга олди. Унинг фикрича, у ерда маошлар юқори, шов-шувларни яхши кўришади ва тажрибали, ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти ҳам бор.

Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Бенфика” Европа Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг “Реал” клубига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуриньо учун Саудия Арабистонини мос деб билдирди