date

Абаев Сафонов Европадаги энг кучли россиялик дарвозабонга айланиши мумкин

Абаев Сафонов Европадаги энг кучли россиялик дарвозабонга айланиши мумкин

Москванинг «Локомотив» клуби собиқ футболчиси Илья Абаев «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Абаевнинг айтишича, Сафоновни Европада тўп сурган энг яхши россиялик посбон деб аташ учун вақт ва барқарорлик керак. У бир неча мавсум «ПСЖ» сафида ўйнаб, ўз даражасини узоқ муддат ушлаб турса, шундагина бу ҳақда аниқ гапириш мумкинлигини таъкидлади.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида 26 ёшли дарвозабон тўртта учрашувда майдонга тушди ва учта гол ўтказиб юборди.

Сафонов 2024 йилда Париж грандига келиб қўшилганди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Абаев Сафонов Европадаги энг кучли россиялик дарвозабонга айланиши мумкин