date

«Болонья» Сантьяго Кастро билан шартномани узайтирди

«Болонья» Сантьяго Кастро билан шартномани узайтирди

Аргентина ҳужумчиси Сантьяго Кастро «Болонья» билан ҳамкорлигини давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расмий хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 ёшли футболчи билан тузилган янги келишув 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Кастро «Болонья» сафида 2024 йил январидан бери ўйнаб келмоқда.

Жорий мавсумнинг биринчи ярмида у 31 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Италия чемпионатининг 24 туридан сўнг «Болонья» 30 очко жамғарган ва турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Жамоа А Сериядаги навбатдаги ўйинини 15 февраль куни сафарда «Торино»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Болонья» Сантьяго Кастро билан шартномани узайтирди