date

«Тоттенҳэм» Тудорни ёзгача вақтинчалик бош мураббий қилмоқчи

«Тоттенҳэм» Тудорни ёзгача вақтинчалик бош мураббий қилмоқчи

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Игор Тудор билан бош мураббий сифатида ишлашга тайёр, бироқ ҳамкорлик фақат келаётган ёзгача мўлжалланган. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, «шпорлар» раҳбарияти ва мутахассис томони аллақачон алоқа ўрнатган. Шу билан бирга, клуб ёзги давр учун асосий номзодлар сифатида Роберто Де Дзерби ҳамда Маурисио Почеттино вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» ҳафта давомида даниялик Томас Франк билан хайрлашди. У жамоани 2025 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Ҳозирда лондонликлар АПЛ турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.

Тудор эса жорий мавсумда «Ювентус»даги лавозимидан бўшатилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм» Тудорни ёзгача вақтинчалик бош мураббий қилмоқчи