date

Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Лионел Месси келаси ёзда Аргентина терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида майдонга тушмаслиги эҳтимоли бор. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиалда ўйнамаслик вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қарор кўп жиҳатдан унинг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Месси ўзини 100 фоизга тайёр ҳис қилмаса, ҳатто жуда кичик пасайиш бўлса ҳам, жаҳон чемпионатига бормасликни афзал кўриши мумкин.

Шунингдек, Месси MLS даражасини мундиал олдидан энг юқори спорт формасига чиқиш учун етарлича рақобатли эмас, деб ҳисоблайди. Шу сабаб у бу омилни фақат тўлиқ жисмоний тайёргарлик эвазига қоплаш кераклигини яхши тушунади.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида совринини ҳимоя қилади. Ўтган мундиал финалида “албиселесте” Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан кейин пенальтилар сериясида мағлуб этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин