date

«Тоттенҳэм» бош мураббийликка икки немис номзодини кўриб чиқмоқда

«Тоттенҳэм» бош мураббийликка икки немис номзодини кўриб чиқмоқда

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби жамоани келаси мавсумдан бошқариши мумкин бўлган бош мураббий сифатида икки нафар немис мутахассисини кўздан кечирмоқда. The Telegraph хабарига кўра, «шпорлар»нинг қисқа рўйхатига Эдин Терзич ва Марко Розе киритилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, бош мураббийлик учун курашаётган номзодлар орасида Роберто де Дзерби, Маурисио Почеттино ҳамда Робби Кин ҳамон қолмоқда.

Терзич аввал Дортмунднинг «Боруссия»сида ишлаган ва жамоа билан Чемпионлар лигаси финалигача етиб борган. Розе эса фаолияти давомида Дортмунд ва Мёнхенгладбах «Боруссия»лари, шунингдек, «РБ Лейпсиг»ни ҳам бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта давомида «Тоттенҳэм» Томас Франк билан хайрлашди. У клубни сал кўпроқ ярим йил бошқарган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм» бош мураббийликка икки немис номзодини кўриб чиқмоқда