Арбелоа «Барселона»нинг 0:4 мағлубияти ҳақида гапирди

«Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди. Ундан, табиийки, «Барселона»нинг сўнгги натижаси ҳақида ҳам сўрашди — пайшанба куни каталонияликлар Испания Кубогида «Атлетико»га 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ Арбелоа бу мавзуни кенг муҳокама қилишдан бош тортди. «Барселона»нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубиятими? Бу ерда изоҳлайдиган гапим йўқ. Буни Фликдан сўранг», — деди мутахассис.
Арбелоа ҳозир «Реал»ни Ла Лига доирасидаги уй учрашувига тайёрламоқда: жамоа 14-феврал, шанба куни «Реал Сосьедад»ни қабул қилади.
«Реал» ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг