Месси ЖЧ-2026да қатнашмаслиги эҳтимоли бор

Лионел Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида майдонга тушмаслиги мумкин. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиални ўтказиб юбориш вариантини ҳам истисно қилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мессининг якуний қарори унинг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. У ўзини 100 фоиз тайёр деб ҳис қилмаса, ҳатто 1 фоизлик пасайиш бўлса ҳам, турнирга бормасликни танлаши мумкин.
Қайд этилишича, Месси MLS даражасини жаҳон чемпионатига энг юқори формада тайёрланиш учун етарлича рақобатбардош эмас, деб ҳисоблайди. Шу боис у бу омилни тўлиқ жисмоний тайёргарлик билан қоплаш зарурлигини яхши тушунади.
ЖЧ-2026да Аргентина амалдаги чемпион сифатида титулини ҳимоя қилади. Аввалги мундиал финалида “албиселесте” Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан кейин пенальтилар сериясида мағлуб этганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!