date

Жасурбек Мавлоновдан мухлисларга романтик совға — “Мажнунингман”

Жасурбек Мавлоновдан мухлисларга романтик совға — “Мажнунингман”

Хонанда Жасурбек Мавлонов навбатдаги янги ижод маҳсулини мухлислари эътиборига ҳавола этишини маълум қилди.

Маълум бўлишича, янги қўшиқ "Мажнунингман" деб номланади ва унинг расмий премераси эртага — 14 феврал куни соат 19:00 да YouTube платформасида бўлиб ўтади.

Янги тарона учун суратга олинган клипда бир қатор таниқли ижодкорлар иштирок этган. Жумладан, видеоклипда Шохруз Рўзибоев, Шаҳло Алижонова, Муяссар Бердиқулова ҳамда Анжелика Есимбетова ролларни ижро этишган.

Хонанданинг маълум қилишича, “Мажнунингман” қўшиғи муҳаббат ва садоқат мавзусига бағишланган бўлиб, унда юракка яқин оҳанг ва самимий кайфият мужассам. Мухлислар эса ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда янги таронани катта қизиқиш билан кутишаётганини ва премерани сабрсизлик билан интиқликда кутиб қолишганини ёзишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Жасурбек Мавлоновдан мухлисларга романтик совға — “Мажнунингман”