date

Жикия «Антальяспор»ни тарк этиши мумкин, сабаби айтилди

Жикия «Антальяспор»ни тарк этиши мумкин, сабаби айтилди

Россиялик ҳимоячи Георгий Жикиянинг агенти Малик Арутюнов футболчининг келажаги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Жикия маош кечикаётгани сабаб Туркиядаги вазиятдан норози ва шу боис Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Унинг таъкидлашича, маош ноябр ойидан бери ушланиб қолган, қолган жиҳатларда эса футболчи Туркияда ҳаммасидан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Жикия 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 марта сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия «Антальяспор»ни тарк этиши мумкин, сабаби айтилди