date

Имрондан мухлисларга совға: “Лоламсан” эртага премьера

Имрондан мухлисларга совға: “Лоламсан” эртага премьера

Хонанда Имрон мухлислари учун навбатдаги янги ижод маҳсулоти — "Лоламсан" номли қўшиғини тақдим этишини маълум қилди.

Маълум қилинишича, қўшиқнинг расмий премьераси эртага — 14 феврал куни YouTube платформасида соат 18:00 да бўлиб ўтади.

Тарона матни шоир Тоҳир Муҳаммад қаламига мансуб бўлиб, мусиқаси ва ижроси тўлиқ Имрон томонидан яратилган.

Шунингдек, “Лоламсан” қўшиғи учун суратга олинган клипда бир қатор таниқли ижодкорлар иштирок этган. Жумладан, клип образларини Меҳриддин Раҳматов, Наргиза Абдуллаева, Шаҳзод Султонов, Севила Худойберганова, Маъруфхон Муҳаммедов, Сардор Зокиров ва Фарруҳ Мирзаев жонлантирган.

Хонанданинг ижодий саҳифаларида ушбу қўшиқ ҳақида эълон қилинган хабар қисқа фурсат ичида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мухлислар изоҳларда янги таронани катта қизиқиш ва интиқлик билан кутаётганини, “Лоламсан” Имрон ижодидаги навбатдаги таъсирли қўшиқлардан бири бўлишига ишонаётганини билдиришмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Имрондан мухлисларга совға: “Лоламсан” эртага премьера