date

«Милан» Лука Модрич билан шартномани узайтириши мумкин

«Милан» Лука Модрич билан шартномани узайтириши мумкин

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич Италия чемпионатида узоқроқ қолиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, мавсум якунида «Милан» раҳбарияти футболчига шартномани яна бир йилга узайтиришни таклиф қилиши мумкин. Ҳозирги келишув 2026 йил ёзига қадар амал қилади ва яна бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.

Қайд этилишича, Модричнинг ўзи ҳам жамоада ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ келажаги бўйича якуний қарорни ҳали қабул қилмаган.

Модрич бу мавсум А Серияда 22 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У «Милан» сафида 2025 йил ёзидан бери тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» Лука Модрич билан шартномани узайтириши мумкин