date

«Эльче» устун бўлди, бироқ «Осасуна»га гол ура олмади

«Эльче» устун бўлди, бироқ «Осасуна»га гол ура олмади

Испания Ла Лигасининг 24-тури илк учрашувида «Эльче» майдонда «Осасуна»дан анча фаол ва устун кўринди, аммо ҳисобни очишга эриша олмади. Мезбонлар 12 бор зарба йўллаган бўлса-да, уларнинг ҳаммаси ҳам дарвоза учун жиддий хавф туғдирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин бошида Лукас Сепеда узоқдан зарба билан дарвозабонни синовдан ўтказди, қайтган тўпга етиб борган Алваро Родригес эса дарвозани нишонга ола билмади. Иккинчи бўлимда «Осасуна» посбони Андре Силванинг жарима майдони ичидаги зарбасини қайтарди. Учрашув сўнгида Херман Валера ҳужумни кескинлаштирди, бироқ Родригес дарвозабонни ҳам яна бир бор алдлаб ўта олмади.

Якунда 0:0 қайд этилди. «Эльче» турнир жадвалида 13-ўринни бўлишиб турибди, «Осасуна» эса 9-поғонада.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Эльче» устун бўлди, бироқ «Осасуна»га гол ура олмади