Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари нишонида қолди

Анхел ди Мария ватанга қайтгач, дастлабки ўйинларида ўзини кўрсатди, бироқ кейин унинг атрофидаги вазият кескинлашди. Гап натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар орасида пайдо бўлган норозиликда: улар ди Мария майдонда тез-тез йиқилиб, жарима зарбаси ёки пеналти ундиришга уринади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Нега ди Марияни бу фокуслари учун ҳеч қачон огоҳлантиришмайди?», «У юлдуз, лекин бундай ҳаракатлар чидам бўлмас бўлиб қолди», «Шундай даражадаги футболчи пеналти сўраб шунчалик ўйнаши ачинарли» каби фикрлар кўпайган. Собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчиси ҳозир «Росарио Сентрал» сафида тўп сурмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг