date

Англия ФАда Тухел билан шартнома узайтирилишидан норози бор

Англия ФАда Тухел билан шартнома узайтирилишидан норози бор

Кеча Томас Тухел Англия Футбол ассосициацияси билан шартномасини узайтиргани эълон қилинди. Мутахассис Англия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида ишини давом эттиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, Футбол ассосициациясидаги айрим юқори лавозимли амалдорлар бу қарордан қониқмаган. Уларнинг фикрича, германиялик мутахассис бўйича якуний қарор Жаҳон чемпионатидан кейин, натижа билан бирга тактик ёндашув ва етакчилик сифатлари ҳам баҳоланггач қабул қилиниши керак эди.

Ассосициациянинг айрим вакиллари шартнома фақат Тухелни бошқа ишга олиб кетишлари мумкин деган хавотир сабаб узайтирилганини таъкидламоқда.

Аввалроқ эса Томас Тухел ёзда “Манчестер Юнайтед”нинг мураббийлик бўйича қисқа рўйхатида борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия ФАда Тухел билан шартнома узайтирилишидан норози бор