Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппени бошқариш қийинлигини айтди

ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Париждаги фаолияти давомида юлдуз футболчилар билан ишлаш осон бўлмаганини эслаб ўтди. Аргентиналик мутахассис қўл остида ҳужумда Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе учлиги ҳаракат қилган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Почеттинонинг таъкидлашича, бундай даражадаги футболчилар баъзан ўзи ўйнаётган клубдан ҳам каттароқ таъсирга эга бўлади. Мураббий Месси мисолида прессинг борасида ҳамма ҳам бир хил ролни бажара олмаслигини айтиб, аргентиналик футболчи ҳатто Гвардиола давридаги энг яхши йилларида ҳам прессингга таянган ўйинчи бўлмаганини қайд этди. Унинг фикрича, натижа бўлмаганда айб кўпинча барибир мураббий зиммасига юкланади.
Ҳозир Почеттино АҚШ терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларида у ёзда "Тоттенхэм"га қайтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!