date

Икарди «Эю'пспор»га уч гол уриб, рекорд ўрнатди

Икарди «Эю'пспор»га уч гол уриб, рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эю'пспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашувнинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу натижа Икардига Истанбул клуби тарихида энг кўп гол урган легионер сифатида янги рекорд ўрнатиш имконини берди. У мазкур кўрсаткичда румин Георге Ҳаджини ортда қолдирди: Ҳаджининг ҳисобида 75 гол бўлган бўлса, Мауро энди 76 та гол билан пешқадам.

Клуб тўпурарлари умумий рўйхатида Икарди ҳозирча еттинчи ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди «Галатасарай» сафида 2023 йилдан бери ўйнамоқда, ундан аввал у «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди «Эю'пспор»га уч гол уриб, рекорд ўрнатди