date

Икарди уч гол уриб «Галатасарай» рекордини янгилади

Икарди уч гол уриб «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарай» «Эю'пспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Баҳс қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у хет-трик қайд этиб, Истанбул клубининг тарихида энг кўп гол урган легионерга айланди.

Икарди бу кўрсаткичда руминиялик Георге Хачини ортда қолдирди: Хачининг «Галатасарай» сафидаги голлари 75 та эди, Мауро эса энди 76 та голга эга. Умумий тўпурарлар рўйхатида аргентиналик футболчи еттинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилади. У бунгача «ПСЖ»да тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди уч гол уриб «Галатасарай» рекордини янгилади