Слуцкийнинг «Шанхай»и Чемпионлар лигасида мағлубият билан якунлади

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун кураш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд вакили «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар биринчи бўлим бошидаёқ икки бор аниқ зарба берди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Тез орада «Шанхай Шенхуа» бир футболчиси майдондон четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди ва учрашувдаги интрига амалда сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг