Осимҳен «Ювентус» устидан ғалабани ортиқча нишонлади

Туркиянинг «Галатасарой» клуби Чемпионлар лигаси плей-оффининг илк учрашувида Туриннинг «Ювентус» жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди. Истанбул вакиллари рақиб дарвозасига беш бор йўл топди, ўз дарвозасидан эса икки гол ўтказиб юборди. Виктор Осимҳен учрашувнинг энг фаол футболчиларидан бири бўлиб, гол урди ва жамоадошларига голли паслар узатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг «Наполи»нинг собиқ ҳужумчиси ҳиссиётларга берилиб кетди: трибуналар остидаги ҳудудда қувончдан кичик тартибсизлик қилиб, ёритиш ускуналаридан бирини синдириб қўйди. Клуб эса жамоанинг етакчи форварди етказган зарарни ўз ҳисобидан қоплагани айтилди.
Жавоб баҳси бир ҳафтадан кейин «Ювентус» майдонида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг