Саудия Арабистонида «Ал-Қадисия» футболчиси 16 ёшида вафот этди

Саудия футболида қайғули хабар: «Ал-Қадисия» жамоасининг 16 ёшли ҳимоячиси Турки Ал-Саед ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Саудия Арабистони футбол федерацияси расмий некролог эълон қилиб, маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Қадисия» ҳозирда мамлакатнинг иккинчи кучли лигасида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа сафида италиялик Матео Ретеги ҳам тўп суради — у аввал «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.
Ёш футболчининг вафоти сабаблари расман очиқланмади, бироқ норасмий маълумотларга кўра, ҳодиса йўл-транспорт воқеаси оқибатида юз берган бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг