Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо қизиқиш бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубини алмаштириш зарурлигини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ҳам, таркибдаги роли ҳам ёқаётгани таъкидланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳенга қизиқиш билдириши мумкин. Ҳозирча аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.
Қайд этилишича, эҳтимолий трансфер масаласида ҳал қилувчи омил футболчининг ўзи қабул қиладиган қарор бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та ассист қайд этди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион евроқа баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг