Эрлинг Холанд Бернарду Силвани энг ақлли футболчи сифатида таърифлади

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоадоши Бернарду Силвани ўзи билан бирга ўйнаган энг ақлли футболчи деб атади. Норвегиялик форвард португалиялик ярим ҳимоячининг клубдаги тўққиз йиллик фаолияти ва қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. Силванинг мавсум якунида жамоани тарк этиши «шаҳарликлар» учун жиддий йўқотиш бўлиши кутилмоқда.
Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоадоши Бернарду Силванинг мавсум якунида клубни тарк этиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Аввалроқ португалиялик маҳоратли ярим ҳимоячи жорий мавсумдан сўнг «шаҳарликлар» сафидан кетишини расман маълум қилган эди. Бу хабар нафақат мухлислар, балки жамоадошлари орасида ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Эрлинг Холанд Силванинг ўйин услуби ва ақлий салоҳиятига алоҳида баҳо берди. Унинг таъкидлашича, Бернарду у бирга майдонга тушган футболчилар орасида энг ақллиларидан бири ҳисобланади:
— Бернарду, эҳтимол, мен бирга ўйнаган энг ақлли футболчи. Унинг сўнгги тўққиз йил давомида «Манчестер Сити»да кўрсатган ўйинини баҳоласак, бу ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли даражада. У олти марта Премьер-лига чемпиони бўлди, Чемпионлар лигасида зафар қучди. Айниқса, требл мавсумида унинг жамоа учун қай даражада муҳим бўлганини унутмаслик керак, — деди норвегиялик ҳужумчи Sky Sports News’га берган интервьюсида.
Холанднинг фикрича, Силва сўнгги йиллар давомида клубнинг асосий устунларидан бири бўлиб келган. У нафақат ўйиндаги ҳаракатлари, балки жамоа шаклланишидаги таъсири билан ҳам муҳим фигурага айланган.
Жорий мавсумда 31 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 44 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 5 та самарали узатмага муаллифлик қилди.
Кўриниб турибдики, Бернарду Силванинг кетиши «Манчестер Сити» учун жиддий йўқотиш бўлиши мумкин. Энди эса жамоа унинг ўрнини ким билан тўлдириши мухлислар учун энг қизиқ саволлардан бирига айланмоқда.































Изоҳлар 0
…