date

Ўзбекистон хоккейчилари рекорд ўрнатиб, ғалабаларни давом эттирмоқда

Ўзбекистон хоккейчилари рекорд ўрнатиб, ғалабаларни давом эттирмоқда

Ҳозирги кунларда хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг “Б” гуруҳи учинчи дивизионида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб натижалар қайд этмоқда. Жамоа қисқа вақт ичида 88 та шайба киритиб, турнирдаги энг самарали иштирокчилардан бирига айланди.

Ўзбекистон хоккейчилари тўртта учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида ишончли ва йирик ҳисобларда ғалаба қозонди. Хусусан, жамоа Мўғулистонни 26:1, Филиппинни 28:3, КХДРни 20:3 ҳамда Люксембургни 14:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эътиборли жиҳати шундаки, айнан Люксембургга қарши ўйинда турнир рекорди янгиланди. Бунгача бир чемпионат доирасида энг кўп гол киритиш натижаси Қирғизистон жамоасига тегишли бўлиб, улар 2023 йилда 76 та шайба киритган эди. Энди эса бу кўрсаткич Ўзбекистон номига ёзилди.

Терма жамоамизни олдинда яна бир муҳим беллашув кутмоқда. Ўзбекистон хоккейчилари Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Маълум қилинишича, “Б” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган жамоа кейинги босқич — “А” гуруҳига йўл олади. Айни пайтда Ўзбекистоннинг ишончли ўйини ва юқори самарадорлиги унинг бу вазифани уддалашига катта умид бағишламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон хоккейчилари рекорд ўрнатиб, ғалабаларни давом эттирмоқда