Жавоҳир Синдоров “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди

2026 йилги FIDE Номзодлар турнири якунланиб, унда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров ғолибликни қўлга киритди. Мусобақа юқори даражада ўтди ва дунё шахмат жамоатчилиги эътиборини тортди.
16 апрель куни турнирдa ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Синдоровнинг муваффақияти расман эътироф этилди ва унинг номи жаҳон шахматида яна бир бор ёрқин намоён бўлди.

Бугун эса чемпион Ватанига қайтиб келди. Тошкент халқаро аэропортида уни катта тантана билан кутиб олиш маросими ташкил этилди. Мухлислар, спорт жамоатчилиги ва расмийлар уни илиқ қаршилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» ордени берилди. Айнан аэропортда бўлиб ўтган маросимда Бош вазир Абдулла Арипов ушбу фармонни йиғилганларга расман ўқиб эшиттирди.
Жавоҳир Синдоровнинг бу ютуғи мамлакат шахмат тарихида муҳим босқич сифатида қайд этилмоқда ва келажакда янада катта натижаларга умид уйғотмоқда.