date

Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия Арабистони футболида оғир хабар тарқалди: «Ал-Қадисия» жамоасининг 16 ёшли ҳимоячиси Турки Ал-Саед вафот этди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий баёнот бериб, футболчи хотирасига некролог эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қадисия» Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасида иштирок этади ва айни пайтда турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа сафида италиялик ҳужумчи Матео Ретеги ҳам тўп суради, у аввалроқ «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.

Ёш футболчининг ўлими сабаблари ҳозирча расман очиқланмади. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, фожеа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди