Саудия футболида фожиа: «Ал-Қадисия»нинг 16 ёшли ҳимоячиси вафот этди

Саудия Арабистони футболидан қайғули хабар: «Ал-Қадисия» жамоаси сафида тўп сурган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий баёнот бериб, мотам хабарини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Қадисия» ҳозирда Саудия футболининг куч жиҳатидан иккинчи лигасида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Клуб таркибида италиялик Матео Ретеги ҳам бор — у аввалроқ «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.
Ёш футболчининг вафот сабаблари расман очиқланмаган. Норасмий маълумотларга кўра, фожиа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида содир бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг