date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Чемпионлар лигасида ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Чемпионлар лигасида ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятни бой берган «Шанхай Шэньхуа» саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши майдонга тушди. Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан камида ижобий натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат рақибни жазолади. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига кам бўлиб қолди ва ўйин интригаси амалда сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Чемпионлар лигасида ютқазди