date

Симеоне финалдаги мағлубиятни изоҳлаб рақибни табриклади

Симеоне финалдаги мағлубиятни изоҳлаб рақибни табриклади

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне Испания Кубоги финалида “Реал Сосьедад”га қарши учрашувдаги мағлубият юзасидан ўз фикрларини билдириб, баҳсни таҳлил қилди.

У аввал рақиб жамоани ғалаба билан табриклаб, ўйин оғир ва кескин кечганини таъкидлади. Симеоненинг сўзларига кўра, жамоа биринчи голдан кейин тўғри реакция кўрсатган, аммо кейинги босқичда ўйин суръати бироз пасайган.

Танаффусда мураббийлар штаби тактик ўзгаришлар киритган ва жамоа майдонга янада фаол тарзда қайтган. Унинг қайд этишича, “Атлетико” учинчи голни уриш имкониятига ҳам эга бўлган, хусусан Жонни ва Баэнада қулай вазиятлар юзага келган.

Қўшимча вақтда ҳар икки жамоа ҳам муҳим имкониятларга эга бўлган: Хулианнинг зарбаси устунга теккан, шунингдек Муссо бир неча муҳим сейвларни амалга оширган.

Симеоне жамоаси ўйинни муносиб даражада ўтказганини айтди, аммо пенальтилар сериясида омад рақиб томонда бўлганини тан олди. У “Реал Сосьедад”ни ғалаба ва соврин билан табриклади.

Маълумот учун, бу кубок “Реал Сосьедад” тарихидаги тўртинчи йирик соврин бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне финалдаги мағлубиятни изоҳлаб рақибни табриклади