Блогер Бобур Мансуров давлат мукофоти билан тақдирланди

Блогер ва актёр Бобур Мансуров "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни" муносабати билан "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланди. Instagramдаги юморли видеолари билан танилган ижодкор, келгусида кино ва театр соҳасида янада йирик лойиҳалар устида ишлаш ниятида эканини билдирди. Ушбу мукофот яна 50 нафар маданият ва санъат соҳаси вакилларига, жумладан, бир қатор машҳур актёр ва санъаткорларга ҳам топширилди.
Блогер ва актёр Бобур Мансуров 15 апрель — “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни” муносабати билан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
У Instagram орқали фаолият юритиб, турли вайнлар ва юморли видеолар билан танилган ижодкор ҳисобланади. Шу билан бирга, у Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг актёрлик йўналишини тамомлаган.
Мукофотни қабул қилгач, у миннатдорлик билдириб, келгусида кино ва театр соҳасида янада йирик лойиҳалар устида ишлаш нияти борлигини айтди.
Шунингдек, ушбу мукофот яна 50 нафар маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳам топширилди. Улар орасида бир қатор машҳур актёр ва санъаткорлар бор.































Изоҳлар 0
…