date

Саудия футболида фожиа: «Ал-Қадисия» 16 ёшли ҳимоячисини йўқотди

Саудия футболида фожиа: «Ал-Қадисия» 16 ёшли ҳимоячисини йўқотди

Саудия футболидан қайғули хабар: «Ал-Қадисия» сафида тўп сурган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед вафот этди. Бу ҳақда Саудия Арабистони футбол федерацияси расмий некролог эълон қилиб маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қадисия» ҳозирда Саудия футболининг кучи бўйича иккинчи дивизионида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа таркибида италиялик ҳужумчи Матео Ретеги ҳам бор — у аввал «Аталанта»да ўйнаган.

Ёш футболчининг вафот сабаби ҳозирча расман очиқланмади. Бироқ норасмий манбаларга кўра, ҳодиса йўл-транспорт воқеаси оқибатида юз берган бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия футболида фожиа: «Ал-Қадисия» 16 ёшли ҳимоячисини йўқотди