date

Саудия Арабистонида фожеа: «Ал-Қадисия» футболчиси вафот этди

Саудия Арабистонида фожеа: «Ал-Қадисия» футболчиси вафот этди

Саудия футболидан қайғули хабар: «Ал-Қадисия» сафида тўп суриб келган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Саудия Арабистони футбол федерацияси расмий баёнот бериб, марҳум хотирасига некролог эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қадисия» ҳозирда Саудия Арабистони футболининг иккинчи даражадаги лигасида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа таркибида аввал «Аталанта»да ўйнаган италиялик Матео Ретеги ҳам бор.

Ёш футболчининг вафот сабаби ҳозирча расман очиқланмади. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, ҳодиса йўл-транспорт воқеаси оқибатида юз берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия Арабистонида фожеа: «Ал-Қадисия» футболчиси вафот этди