Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболидан оғир хабар: «Ал-Қадисия» сафида тўп суриб келган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед вафот этди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий баёнот ва таъзиянома орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, «Ал-Қадисия» Саудия Арабистони футболининг иккинчи даражали лигасида иштирок этади ва ҳозирда жадвалда тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа таркибида италиялик Маттео Ретеги ҳам бор — у аввалроқ «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.
Ёш футболчининг ўлими сабаблари ҳозирча расман очиқланмади. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, фожеа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг