date

Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболида қайғули хабар: «Ал-Қадисия» сафида тўп суриб келган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий некролог орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қадисия» ҳозирда Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа таркибида италиялик Матео Ретеги ҳам бор, у аввал «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.

Ёш футболчининг ўлими сабаблари расман очиқланмади. Бироқ норасмий манбаларга кўра, фожеа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди