date

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини қулай ҳис қилмоқда, лекин талаб бор

Осимҳен «Галатасарай»да ўзини қулай ҳис қилмоқда, лекин талаб бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»да ўзини тўлиқ бахтли сезмоқда ва клубини ўзгартириш зарурати бор деб ҳисобламайди. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ва ўйин услуби маъқул. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнаси яқинлашар экан, бир нечта топ-клублар Осимҳенга қизиқиш билдиришни кўзламоқда. Ҳозирча аниқ таклифлар, расмий алоқалар ёки музокаралар бошланганича йўқ.

Манбада қайд этилишича, эҳтимолий трансфернинг тақдири биринчи навбатда Осимҳеннинг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.

Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та голга ассист муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осимҳен «Галатасарай»да ўзини қулай ҳис қилмоқда, лекин талаб бор