Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия»нинг 16 ёшли ҳимоячиси вафот этди

Саудия Арабистони футболида қайғули хабар тарқалди: «Ал-Қадисия» жамоасида тўп сурган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий некролог эълон қилиб, маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Қадисия» ҳозирда Саудия футболининг кучи бўйича иккинчи лигасида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Клуб сафида италиялик ҳужумчи Матео Ретеги ҳам ўйнайди, у аввалроқ «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган.
Ёш футболчининг вафот сабаблари расман очиқланмаган. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, фожеа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг