date

Саудия Арабистонида фожиа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия Арабистонида фожиа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболида қайғули хабар: «Ал-Қадисия» жамоаси сафида тўп сурган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий некролог орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қадисия» Саудия Арабистони иккинчи даражали лигасида иштирок этади ва айни пайтда турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Клуб таркибида, жумладан, аввал «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган италиялик Маттео Ретеги ҳам ўйнайди.

Ёш футболчининг ўлими сабаблари ҳозирча расман эълон қилинмаган. Норасмий маълумотларга кўра, ҳодиса йўл-транспорт воқеаси оқибатида юз берган бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия Арабистонида фожиа: «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди