Актёр Шаҳзод Султоновдан кутилган фотиҳа янгилиги (видео)

Актёр Шаҳзод Султонов сўнгги пайтларда Instagram саҳифасида эълон қилаётган видеолари билан мухлислар диққат марказида бўлиб келмоқда. Унда аввал қиз билан танишиш жараёнидан тортиб, тўй таклифномаларигача бўлган лаҳзалар кетма-кет улашилган эди.
Яқинда жойланган янги видео орқали актёр фотиҳа маросими бўлаётганини маълум қилди. У пост остида: “Мана фотиҳага ҳам етиб келдик, насиб!” дея изоҳ қолдирган.
Видеода фотиҳа учун тайёрланган барча тадбирлар — "Sh&M” ёзуви туширилган чиройли торт, турли таомлар ва ширинликлар, шунингдек, совғалар қиз томонга юборилаётгани акс этган.
Мухлислар ва кузатувчилар ушбу лаҳзаларга илиқ муносабат билдириб, изоҳларда унга бахт ва омад тилашмоқда.
Биз ҳам ижодий жамоамиз номидан Шаҳзод Султоновга бахт ва саодат тилаб қоламиз.