Инглиз тили шарт эмас: Хитой коинот станциясига борувчилар хитой тилини ўрганади

Илгари Хитой космонавтлари Халқаро коинот станцияси билан ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун инглиз тилини ўрганишга мажбур бўлган бўлсалар, эндиликда вазият ўзгарди. Энди бошқа мамлакатлардан келган космонавтлар Хитой коинот станцияси бортига чиқишдан аввал хитой тилини мукаммал ўзганишлари шарт этиб белгиланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Яқинда икки нафар покистонлик космонавт Хитой космонавтларни тадқиқ қилиш ва тайёрлаш марказига етиб келди. Улар коинот станцияси миссиялари доирасида хитойлик ҳамкасблари билан биргаликда машғулотлар ўтказадилар. Келишилган режага кўра, покистонлик мутахассислардан бири қисқа муддатли миссияда фойдали юк бўйича мутахассис вазифасини бажаради.
Ҳозирда хорижлик космонавтлар учун махсус ишлаб чиқилган ўқув дастури амалга оширилмоқда. Бу дастур аэрокосмик соҳадаги профессионал техник тайёргарлик билан бир қаторда, хитой тилини чуқур ўрганишни ҳам ўз ичига олади. Барча машғулотлар миссия босқичларини бенуқсон бажариш учун амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.
Расмий вакилларнинг таъкидлашича, барча хорижлик космонавтлар жамоага қўшилгандан сўнг бошланғич даврда интенсив хитой тили курсларидан ўтадилар. Улар нафақат кундалик мулоқот, балки парвоз пайтида ишлатиладиган барча профессионал буйруқлар ва терминологияни ёд олишлари керак. Бу экипажнинг коинотдаги барча операциялар давомида ўзаро аниқ мувофиқлашувини таъминлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!