date

Карражер «Буде-Глимт»га ҳурматни ошириш кераклигини айтди

Карражер «Буде-Глимт»га ҳурматни ошириш кераклигини айтди

«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Карражер «Буде-Глимт»нинг «Интер»га қарши ўйинидан сўнг Норвегия клуби ҳақида илиқ фикр билдирди. Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги илк учрашувда Норвегия чемпионати вакиллари А Серия жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Карражернинг таъкидлашича, «Буде-Глимт» номи «Интер»ни енггани кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлиб туюлиши мумкин, бироқ ўйинни кўрганлар уларнинг голлар уриш усули ва футболчилар кўрсатган сифат даражаси юқорилигига гувоҳ бўлади. Унинг фикрича, «Глимт» майдонда Чемпионлар лигаси даражасидаги жамоа каби ҳаракат қилмоқда ва уларга нисбатан ҳурмат кўпроқ бўлиши керак.

«Интер» ва «Буде-Глимт» ўртасидаги жавоб учрашуви 24-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карражер «Буде-Глимт»га ҳурматни ошириш кераклигини айтди