date

Кейлор Навас Европадаги қашшоқлик йилларини эслади

Кейлор Навас Европадаги қашшоқлик йилларини эслади

Коста-Рика дарвозабони Кейлор Навас, аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубида ҳам тўп сурган футболчи, Европадаги илк фаолияти даврида бошидан кечирган молиявий қийинчиликлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наваснинг айтишича, 2009 йилда у «Албасете» сафида ўйнаган пайтда клуб жиддий молиявий инқирозга юз тутган ва футболчиларга маош берилмай қолган. «Пул фақат овқатга етарди, холос. Қизимнинг туғилган кунида унга истаган нарсасини олиб беришга ваъда қилганман. Дўконга борганда ичимдан: велосипед сўрамасин, деб дуо қилганман — бунга пулим йўқ эди. У арзонроқ нарса танлаган, лекин ўша уят ҳисси ҳануз ёдимда», — деди дарвозабон.

Қайд этилишича, Навас орадан беш йил ўтиб, 2014 йилги жаҳон чемпионатида порлаб, катта муваффақият ва молиявий барқарорликка эришган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейлор Навас Европадаги қашшоқлик йилларини эслади